Россиянинг БМТдаги вакили ташкилот Туркия компанияларига қарши санкциялар жорий этиши мумкинлигини айтди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 2438

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин ИШИД билан нефть олди-сотдисига алоқадор Туркия компанияларига нисбатан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялари жорий этилиши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларини РИА Новости агентлиги келтирмоқда.
Ўз чиқишида Россия вакили террорчилар нефть маҳсулотларининг энг катта қисмини Туркияга ўтказаётганини таъкидлаб ўтди. Чуркин бу ишларга алоқадор бир қанча компаниялар номини тилга олди.

Чуркиннинг таъкидлашича, ИШИДдан харид қилинган нефть Turkish Petroleum Refineries Co. (TUPRAS) компаниясининг Батман шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига етказилмоқда.
“Аммо углеводородларнинг асосий оқими Туркиянинг Ўрта Ер денгизидаги портлари, биринчи навбатда, Жайҳон порти орқали олиб кетилади”, - деб таъкидлади россиялик дипломат.

“Агарда мамлакат террорчиликни молиялаштиришга қарши етарли чоралар кўрмаётгани аниқланса, санкциялар жорий этилиши мумкин”, - хулоса қилди Чуркин.

Кўпроқ янгиликлар