Вашингтон ва Бухарест Руминияда АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа базасининг техник тайёргарлиги якунланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Aegis Ashore ракеталарга қарши мудофаа тизимининг ер устидаги варианти кучли радар, ушлаш қурилмаси ва коммуникация қурилмаларини ўз ичига олади.

АҚШ ҳукуматининг айтишича, бу тизим Эрон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумларни бартараф этишга қаратилган.

База расман 2016 йилнинг бошида ишга туширилади.

Маросимда АҚШнинг Руминиядаги элчиси Ханс Клемм ва Руминия ташқи ишлар вазири Лазар Команеску иштирок этди. Улар биргаликда нутқ сўзлаш пайтида бундай қурилманинг Руминияда ўрнатилиши Россия қарши қаратилмаганини айтдилар.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Шойгу Мудофаа вазирлигининг ҳар йилги кенгайтирилган мажлисида НАТОнинг Болтиқбўйи давлатлари, Польша ва Руминиядаги кучлари бир йил ичида самолётлар бўйича 8 марта, шахсий таркиб бўйича 13 марта ортганини маълум қилганди.