Саакашвили Путиннинг АҚШ визаси ҳақидаги гапларини инкор қилди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 4821

Кеча берган катта матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин 2008 йилги Грузия билан уруш ҳамда Украинадаги бугунги вазиятга тўхталар экан, Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилояти ҳокими Михеил Саакашвилини “илиқ” сўзлар билан эслади.

Унинг Одессага ҳоким этиб тайинланиши “украин халқининг юзига тупуриш” билан баробар эканлигини айтиш баробарида, у АҚШдан виза ололмаганини ҳам таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Саакашвили Facebook’даги саҳифасида азалий рақибининг бу сўзларига жавоб берди.

“Украина воқеалари билан параллель равишда бугун Москвада Путин, ҳар доимгидай, мени эсга олди”, - деб ёзди сиёсатчи.

“Владимир Владимирович мени ҳеч эсдан чиқара олмайди, Украинадаги ишим унга ёқмаяпти, тушунаман, - сўзида давом этди у. – Агар биз Украинада коррупциянинг умуртқасини синдирсак ва чуқур ислоҳотлар ўтказсак, унинг ёлғон салтанати қартали уйчадай сочилиб кетади”.

Саакашвили виза ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон эканлигини эътироф этди: “Путин яна бир бора ёлғон гапирди, гўё америкаликлар менга виза бермаган эмиш, ваҳоланки менда ўн йиллик туристик ва уч йиллик ишчи визаси бор. Менга нисбатан ёлғонни кўпайтириб юборди, яқинда у бурнини пластик жарроҳликдан ўтказишига тўғри келса керак, ўсиб чиқмаслиги учун”.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар