ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг янги раҳбари Россия вакили бўлади

Жаҳон 18 Декабрь 2015 1728

2016 йилнинг январидан бошлаб генерал-полковник Евгений Сисоев ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) раҳбари сифатида иш бошлайди.

56 ёшли Сисоев 2013 йилнинг мартидан буён Россия ФХХ ва Миллий аксилтеррор қўмита раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Айни вақтда ШҲТ таркибидаги бу тузилма раҳбари Хитой Халқ республикаси генерал Чжан Синьфэн ҳисобланади. Ундан олдин эса бу лавозимда навбати билан Ўзбекистон вакили генерал-майор Вячеслав Касимов (2004-2006 йиллар), Қирғизстон вакили генерал-полковник Мирзахон Субанов (2007-2009 йиллар) ва Қозоғистон вакили генерал-лейтенант Женисбек Жуманбеков (2010-2012 йиллар) раҳбарлик қилишган.

ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. ШҲТ таркибида Минтақавий аксилтеррор тузилма (МАТТ) ташкил қилинган. Унинг штаб-квартираси Тошкентда жойлашган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар