Тожикистон парламенти юқори палатаси аъзолари 9 декабрь куни Мажлиси намояндагон томонидан қабул қилинган “Тинчлик ва бирдамлик асосчиси – Миллат пешвоси тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Бу масалада чиқиш қилган сенатор, Тожик миллий университети ректори Муҳаммадюсуф Имомзода “амалдаги президент Эмомали Раҳмоннинг Миллат пешвоси деб эълон қилиниши халқнинг унга бўлган муҳаббатининг инъикосидир”, дея таъкидлади.

“Эмомали Раҳмоннинг тожик халқи олдидаги хизматлари Куруши Кабир (Аҳамонийлар подшоси Кир II) ва Исмоил Сомонийникидан кам эмас”, - қўшимча қилди у.

Шунингдек, у Миллат пешвоси номида орден ва давлат мукофоти таъсис этилишини маълум қилди.