Тошкентда ядровий қуролсизланиш бўйича конференция ўтказилди

Ўзбекистон 18 Декабрь 2015 2214

Тошкентда Марказий Осиёда ядродан ҳоли зона яратиш натижалари муҳокамасига бағишланган идоралараро конференция ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Дилёр Ҳакимов мустақиллик йилларида мамлакат тинч тараққиёт йўлини танлаганини, ўз сиёсатини гуманизм ва тинчликсеварлик принципларига асослаганини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, Марказий Осиё халқлари манфаатларининг умумийлигини теран англаган ҳолда республика минтақадаги барқарор тараққиётни таъминлаш борасида халқаро миқёсда тегишли хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

“Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш, уни хавфсизлик ва барқарор тараққиёт зонасига айлантириш мамлакатимиз ташқи сиёсий фаолиятининг устувор вазифасидир. Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган бир қатор ташаббуслар мана шунга йўналтирилгандир. Ўзбекистоннинг бутун жаҳонда тан олинган ва қўллаб-қувватланган йирик халқаро таклифлари қаторида Марказий Осиёни ядровий қуролдан ҳоли зонага айлантириш ташаббуси ўзига хос ўрин эгаллайди. Бу ғоя президент Ислом Каримов тарафидан 1993 йилнинг 28 сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган. Тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Ўзбекистон раҳбари шундай деди: “Ўзбекистон ядровий қуролни бутунлай йўқ қилиш, ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича шартнома муддатининг узайтирилиши ва бошқа самарадор чоралар тарафдоридир. Республика Марказий Осиёни ядродан ҳоли зона деб эълон қилиш тарафдоридир”.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълумотларига қараганда, конференция ишида вазирлик ва идоралар, етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, шунингдек, БМТ ваколатхонаси, ЕХҲТ лойиҳалари координатори идораси, бошқа халқаро ва минтақавий структуралар, дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар