Трамп Путиннинг мақтови унинг учун улкан ифтихор эканини маълум қилди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 6012

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия етакчисининг америкалик миллиардер “президентлик пойгасида мутлақ етакчи” экани тўғрисидаги сўзларига изоҳ берди, дея хабар қилмоқда Politico. Тадбиркор мазкур баҳо унинг учун катта ифтихор эканини маълум қилди.

“Ҳар доим нафақат ўз мамлакати, балки ундан ташқарида ҳам ҳурмат қилинадиган кишидан хушомад эшитиш улкан ифтихор саналган”, - деди Трамп. У Россия ва АҚШ терроризмга қарши кураш ҳамда бутун дунёда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорликда муваффақиятли иш олиб бориши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, савдо ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик Вашингтон учун ҳам, Москва учун ҳам бирдек манфаатли.

17 декабрь куни Россия етакчиси Трампнинг Россия ва Америка муносабатларини яхшилашга уринишига ижобий муносабатда эканини маълум қилган эди. “У муносабатларнинг бошқа мустаҳкамроқ даражасига ўтишни истаётгани ҳақида сўзлайди. Буни биз олқишлашимиз керак эмасми? Албатта, буни олқишлаймиз”, - дея Путин сўзларидан иқтибос келтирди ТАСС. Россия президенти ўз сўзида Трампни ёрқин ва иқтидорли инсон деб атади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар