Виржиниядаги барча мактаблар “арабча ёзувдаги” уй вазифаси сабабли ёпилди

Жамият 18 Декабрь 2015 6000

АҚШнинг Виржиния штатидаги барча мактаблар 18 декабрда “арабча ёзувдаги” уй вазифаси сабабли ёпилди. CNN телеканалининг маълум қилишича, можаро ҳуснихатни ўрганиш сабабли келиб чиққан.

“Бу шаҳодат, арабчада ёзилган Тангрининг ягоналигига иймон келтиришдир. Уни ёзишга ҳаракат қилиб кўр. Бу сенга ҳуснихатнинг бадиий томондан мураккаблигини тасаввур қилишингга имкон беради”, деб айтилганди ўқувчиларга таклиф қилинган вазифада.

Бу уй вазифаси ижтимоий тармоқларда катта сондаги хабарлар билдирилишини келтириб чиқарди ва жамоатчилик томонидан норозиликларга сабаб бўлди, оқибатда штат ҳукумати барча мактабларни бир кунга ёпиб қўйишга қарор қилди. “Ўқувчиларга хавф бўлмаса ҳам, мактаблар бутун жума куни ёпиқ бўлади”, деб айтилди таълимга жавоб берувчи раҳбарлар баёнотида.

Телеканалнинг маълум қилишича, баъзи жунбушга келган ота-оналар уларнинг фарзандлари исломни қабул қилишга мажбур қилинмоқдалар, деб ўйлашган. Улар бу вазифани берган ўқитувчини бўшатиб юборишни талаб қилдилар, бироқ ўқитувчи бу вазифани ўзи ўйлаб топмагани, балки дунё динлари бўйича дарсликдан олганини айтган.

Шаҳодат сўзма-сўз гувоҳлик деб таржима қилинади ва исломнинг бош фарзи ҳисобланади. Унда шундай дейилади: “Гувоҳлик бераман албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, яна гувоҳлик бераман албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир”. Қадимда шаҳодатнинг расмий шахс олдида “чин юракдан” уч марта кетма-кет айтилиши исломнинг қабул қилинишини англатган.

Fox телеканали ноябрь охирида содир бўлган шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабар берганди. Ўшанда Юта штатидаги мактаблардан бирида ўқувчиларга ИШИДни тарғиб қилувчи плакат яратиш таклиф қилинганди. Кейинроқ мактаб раҳбарияти ушбу воқеа юзасидан ўз узрини келтирган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар