Volkswagen концерни «дизель можароси»дан кейин корхона структурасини қайтадан тузиб чиқиш давомида бошқарув лавозимларида ишлаган ходимларининг деярли ярмини ишдан бўшатди. Шу билан бирган корхона бир неча янги ходимларни раҳбарлик лавозимига тайинлаган.

Унга кўра, Volkswagen нинг қайта ишлаш ва тадқиқот бўлимига Ульрих Экхорн раҳбарлик қилади. У 2000 йилдан 2003 йилга қадар мазкур лавозимда ишлаган.

Янги шеф-дизайнер лавозимига эса Михаэль Маер тайинланди. Савдо ишлари билан шуғулланувчи бўлимга Фред Капплер, ишлаб чиқариш бўлимига Вольфрама Томаслар тайинланди.