WSJ: “араб баҳори”нинг беш йили озод Яқин Шарқ орзуларини чиппакка чиқарди

Жаҳон 18 Декабрь 2015 4244

Озод ва адолатли араб дунёсини қуриш орзулари чипакка чиқди, қўрқинчли тушга айланди, негаки яхши ташкил этилмаган замонавий либерализм диний радикалликдан устун кела олмади, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси.
Роппа-роса 5 йил муқаддам, 2010 йилнинг 18 декабрь куни “араб баҳори” воқеалари бошланди. Ўшанда Тунисда бошланган норозиликлар қўшни давлатларга ҳам кўчди. Айни пайтда эса бу давлатларнинг ҳар бири “ўзича бахтсиз”.

Норозилик намойишлари авжига чиққан паллада диссидентлар “Араб баҳори орзулари” деган эссе чоп этишди, унда ўзлари кўраётган рисоладагидек араб дунёсини тасвирлаб беришди. Эсседа кўрсатилишича, бундай дунёда эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари тенг бўлади, худосизлар таъқибга учрамайди, ҳамжинсбозлар эса ўз жинсий эҳтиёжлари ҳақида эркин гапира олади.

Аммо фаолларнинг бу орзулари амалга ошмади. Мақола муаллифининг фикрича, Ғарб диний радикалларнинг кучи ва таъсирини тўғри баҳолай олмаган ва маҳаллий диктаторларнинг ағдарилиши экстремистик кайфиятларнинг йўқ бўлишига олиб келади, деб ўйлашган.

Жумладан, Оқ уй инқилоблар муваффақият билан якунланишига етарлича ёрдам бермади. Бунинг оқибатида араблар АҚШга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.
Араб либерализми адептлари яна фаоллашишдан қўрқмоқда, негаки бу энди шариат қоидаларининг кенг жорий этилиши, аёлларга нисбатан қатағонлар, этник ва диний зиддиятларга олиб келишидан чўчимоқда, деб хулоса қилади таҳлилчи.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45325 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15306 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95298 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 160 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 259 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1583 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1594 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3003 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1954 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3330 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар