Яман ҳудудидан иккита баллистик ракета Саудия Арабистони ҳудудига учирилган. Бу ҳақда SkyNewsArabia хабар берган.

Ракеталардан бири Саудия Арабистони ракетадан мудофаа тизими орқали йўқ қилинган. Иккинчи ракета эса Нажран шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудга тушган.

Ҳозирча жабрланувчилар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Khabar агентлиги хабарига кўра эса Саудия Арабистони Ямандаги аҳоли турар жойлари ва шифохонага ҳаво зарбаларини бериши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ, Саудия Арабистони ва Ямандаги ҳусийчилар ўртасида 15 декабрдан бошлаб тинчлик сулҳи амал қилиши ҳақида хабар берилганди.