Хитой Халқ банки (марказий банки) миллий валюта курсини долларга нисбатан яна бир марта пасайтирди. Ҳозирда курс 2011 йилнинг июнидан буён энг минимал кўрсаткичга - 6,4814 қийматгача камайди.

ТАСС агентлиги берган хабарга кўра, ХХР марказий банки 2006 йилдан буён илк марта миллий валюта курсини кетма-кет 10 кун давомида пасайтирди.

Таҳлилчилар бу ҳолатни юаннинг валюталар захира корзинасига киритилиши билан боғламоқда. 2016 йилнинг октябрь ойига келиб, Хитой пулига талаб ошиши натижасида унинг қиймати ҳам ошиши кутилмоқда.