Россия сиёсий элитаси учун машиналар ишлаб чиқаришга қаратилган “Кортеж” лойиҳасининг биринчи оммавий тақдимоти 2018 йил май ойида ўтадиган президентлик инаугурацияси чоғида ташкил этилади. Бу ҳақда саноат ва савдо вазири Денис Мантуровга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, намунавий нусха 2016 йил январидаёқ тайёр бўлади, аммо “интригани сақлаш” учун машина 2018 йилга қадар кўрсатилмайди.
“Биринчи серияолди партияни 2017 йил охиригача тайёрлашимиз керак, инаугурацияда уни кўрасизлар”, - деди Мантуров.

2016 йилда лойиҳа реализациясига бюджетдан 3.7 млрд рубль ажратилади. “Кортеж”га давлат жами 9-12 млрд рубль сарфлаши кутилмоқда.