“Юлдузлар жанги”нинг еттинчи қисми – “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” АҚШ ва Канададаги премьерасининг биринчи кечасида 57 млн доллар тўплади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бу маълумотни Walt Disney киностудияси мутасаддилари ҳам тасдиқлади.
Илгариги рекорд 43.5 млн доллар бўлиб, 2011 йили Гарри Поттер сагасининг якуний қисми томонидан қайд қилинган эди.