Туркия қирғоқларида, Эгей денгизида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди. France-Presse агентлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида қайиқ бортидаги 18 киши ҳалок бўлган.

Фожиа жумадан шанбага ўтар кечаси содир бўлган. Қайиқ Грециянинг Калимнос оролига йўл олган эди. Туркия қирғоқ қоровули хизмати ходимлари 14 муҳожирни қутқариб олган. Улар орасида Сурия, Ироқ ва Покистон фуқаролари бўлган.