Apple корпорацияси бош директори Тим Кук чет эл сотувлари давомида солиқ юкламаларини камайтиришга бўлган ҳаракатларда айбланган эди. Бу айбловларга у CBS News канали орқали жавоб берди.

“Бу мутлақо сиёсий ахлатдир. Бунда ҳақиқат йўқ. Apple солиқларнинг ҳар бир долларини тўлайди”, - деди Кук.
У корпорация даромадининг учдан икки қисми чет элга сотувлардан келаётганлигини тан олди. Аммо, бошқа трансмиллий корпорациялар сингари, у ҳам даромадни филиалларда қолдиради, шунда АҚШда солиқ тўлашга эҳтиёж қолмайди.

“Бу солиқ кодекси саноат даври учун ишлаб чиқилган, рақамли аср учун эмас”, - қўшимча қилди Кук ва кодексни кўп йиллар муқаддам тузатиш керак бўлганини айтди.