АҚШ 2016 йилда Украинага 658 млн доллар йўналтиради, деб хабар бермоқда УНИАН.
Ушбу қарор АҚШ президенти Барак Обама томонидан имзоланган 2016 йилги давлат бюджетида кўрсатиб ўтилган.
Украинага биринчи 513,5 млн доллар, якунда эса 145 млн доллар берилади.

“АҚШ Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорликда ажратаётган ушбу маблағ ҳарбий ёрдам ва Украина хавфсизлигини таъминловчи дастур учун, 300 млн долларни эса Украина миллий мудофаасини таъминлаш бюджетига сарфланиш мумкин”, — дейилади АҚШдаги Украина матбуот хизмати маълумотида.
Элчихонада, шунингдек, Америка нефтига бўлган тақиқнинг олиб ташланиши муҳимлиги, шу билан бирга, бу Украининг Россия манбаларига қарам бўлиб қолмаслигининг олдини олиши ҳақида гапирилди.