АҚШнинг Isis Pharmaceuticals Inc. фармацевтик компанияси ўз номини Ionis Pharmaceuticals Inc.га ўзгартирди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Компаниянинг аввалги номи ИШИДнинг инглиз тилидаги қисқартмасига (ISIS) тўғри келган.

“Биз шундай қарорга келдик, чунки биз номимизни эшитган одамлар бизнинг ҳаётларни сақлаб қолувчи дориларимиз ҳақидагина ўйлашларини истаймиз”, деб айтди компаниянинг операцион директори Линн Паршалл.

Таъкидланишича, 22 декабрдан компаниянинг биржадаги тикери ISIS’дан IONS’га ўзгаради.

Аввалроқ Nutella компанияси беш ёшли Айсис исмли (ISISга ўхшаб талаффуз этилади) австралиялик қиз учун шахсий этикетга қилишни истамагани маълум қилинганди.

Бироқ Австралиядаги Айсис қишлоғи ўз номини ўзгартиришдан бош тортди.