АҚШ Ўзбекистонда сода заводини қуради

Ўзбекистон 19 Декабрь 2015 5304

АҚШнинг Gibbs Investment Holdings компанияси Ўзбекистонда кальцинацияланган сода ишлаб чиқарувчи завод лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзкимёсаноат”даги манбасига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, икки томон лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича қўшма меморандум имзолаган. АҚШ компанияси 2016 йил биринчи чорагининг охиригача батафсил таклиф тайёрлаши, шундан сўнг қурилишнинг кейинги истиқболлари белгиланиши кутилмоқда.

“Агар биз келишиб олсак, қурилиш бир йилдан кўп вақт олмайди. Чет эл инвестицияларининг умумий ҳажми 7 млн долларни ташкил қилади”, - дейилади хабарномада.
Бугун Ўзбекистонда Марказий Осиёда кальцинацияланган сода ишлаб чиқарувчи ягона корхона бўлмиш Қўнғирот сода заводи ишлаб турибди. Унинг йиллик қуввати 100 минг тоннани ташкил этади.

У 2006 йили Хитойнинг CITIC Интернешнл компанияси томонидан ишга туширилган. Қурилишга 109.5 млн доллар инвестиция қилинган. Маҳсулот асосан Туркия, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва бошқа давлатларга импорт қилинади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар