АҚШ бошчилигидаги аксилтеррор коалицияси ҳарбий ҳаво кучларининг зарбалари Ироқ аскарларининг ҳалокатига сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги томонидан тарқатилган баёнотда айтилди. Бу иш бўйича Ироқ томонининг иштирокида тафтиш ўтказилиши хабар қилинди.

Илгарироқ Ироқ мудофаа вазирлиги коалиция кучларининг хатоси туфайли Фаллужа шаҳрида ҳукумат қўшинларига зарба берилгани, бунинг оқибатида 10 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини хабар қилган эди.