Шу йил декабрининг бошида Ашхободда учиш чизиғи, авиацион-диспетчерлик минораси ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилди. Улар янги қурилаётган халқаро аэропорт инфраструктурасини ташкил этади. Қурилиш 2016 йилда тўлалигича якунланади.

Янги аэропорт Туркманистоннинг асосий ҳаво дарвозаларига айланиши кутилмоқда.
Ушбу лойиҳа “2012-2030 йилларда Туркманистон фуқаролик авиациясини ривожлантириш миллий дастури” доирасида амалга оширилмоқда. Ашхобод халқаро аэропортининг қурилиш ишлари 2013 йилдан бошланди, деб хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Янги ҳаво сарҳадининг ўтказиш қобилияти соатига 1 600 кишини, йилига 14 млн кишини ташкил этиши кутилмоқда. Лойиҳа қиймати – 2.2 млрд доллар.