Башар Асад Дамашқ Авлиё онаси черковига ташриф буюрди

Жаҳон 19 Декабрь 2015 3926

Сурия президенти Башар Асад Дамашқдаги қадимий черковда Рождество олди ибодатига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Давлат телевидениеси Асад ўз рафиқаси билан кечаси Дамашқ Авлиё онаси черковига ташриф буюргани видеосини намойиш қилди. Асад у ерда черков хори билан суҳбатлашди ва ибодатхонанинг бош залида хорнинг чиқишини тинглади.

18 декабрда Дамашқнинг эски қисмида жойлашган черков ёнидаги ҳудуд миномётлардан ўққа тутилган. Черков Сурия армияси ва қуролланган мухолифат ўртасида жанглар кетаётган жойдан унча узоқда жойлашмаган.

Аввалроқ АҚШдаги Сурия мухолифатининг миллий коалицияси вакили Нажиб Гадбан Сурия муҳолифати ўтиш жараёни давомида Башар Асад билан музокаралар ўтказиш зарур, деб ҳисоблашини айтганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар