Сурия расмий ҳукумати ва мухолифат январь бошидан музокараларга киришиши лозим, дейилади БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияда.

Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакатда сиёсий ўтиш даврига ярим йил ажратилади. Бундан ташқари, бир ярим йил ичида мамлакатда сайловлар ўтказиш қарори ҳам ҳужжатда акс этди.