Чирчиқлик дугоналар 2 йил давомида қалбаки диплом билан мактабда дарс бериб келишди

Жамият 19 Декабрь 2015 6199

Тошкент вилоятининг Чирчиқ туманида жойлашган мактаблардан бирида яқинда ўқишни битириб келган икки қиз 2 йил давомида қалбаки диплом билан дарс бериб келгани аниқланди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Наргиза ва Ойгул Низомий номидаги Тошкент давлат педагогик университетининг бошланғич таълим факультетига ўқишга кирган. Иккинчи курсда улар турмушга чиққан, тўртинчи курсга келиб эса фарзанд тарбияси билан овора бўлиб қолиб, ўқишга улгурмаган.

Шунда Сардор исмли деканат ходими улардан маълум миқдорда пул олиб, сохта дипломлар тайёрлаб берган. Бу дипломлар билан қизлар Чирчиқдаги ўзлари ўқиган мактабга бошланғич синфлар ўқитувчиси сифатида ишлай бошлаган.
Аммо орадан вақт ўтиб, сир фош бўлди. Эндиликда Наргиза, Ойгул ва Сардор тергов қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар