Санкт-Петербургнинг Фонтанкасидаги цирки саҳнасида томошада иштирок этаётган фил югуриб кетиб, Россия маданият вазири Владимир Мединский, хонанда Иосиф Кобзон ва Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченкони босиб юборишига сал қолди. Интернетда чоп этилган видеода тасвирланишича, Кобзон ва Полтавченко четга қочишга улгуришган, Мединский эса тезда манеж четидан хатлаб ўтиб олган.
15 декабрда цирк 1,5 йил давом этган реставрациядан кейин биринчи марта томошабинларни қабул қилди. ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, фил анъанага кўра янги уйга киритиладиган мушук ўрнига саҳнага чиқарилган.