Фонд биржаларидаги тебранишлар, иқтисодий ўсишнинг сусайиши, хомашё товарлари нархининг пастлиги Шарқий Осиё давлатларига таъсир кўрсатадиган жиддий муаммо бўлмади. Аммо 2040 йилга келиб бу давлатлар меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 15 фоизини йўқотади, деб ёзади “Вести Экономики” нашри.

Жаҳон банкининг ҳисоботида айтилишича, қариш ва туғилиш даражасининг тушиб кетиши оқибатида бугунги кунда дунё аҳолисининг 36 фоизи Шарқий Осиёда яшамоқда.
Шарқий Осиё давлатларидаги иқтисодий ўсиш охирги ўн йилликларда кескин сакрашлар билан кузатилмоқда. Даромаднинг юқорилиги олий таълим олган одамларнинг кўплигига, ҳаёт давомийлигининг кўтарилиши ва туғилиш миқдорининг камайишига олиб келмоқда.

Бу, шунингдек, оилавий кўчишлар ва ижтимоий қадриятларнинг ўзгаришига сабабчи бўлмоқда. Ҳисоботнинг асосий муаллифи Филипп О’Киф CNBC телеканалига берган интервьюсида қариш муаммосини кўриб чиққанда фақат бугунги кунда кексайган аҳолини эмас, бошқа омилларни ҳам инобатга олиш лозим, деган хулосага келган. Шарқий Осиё меҳнат бозорида яқин ўн йилликларда келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш учун пенсия тизимини ислоҳ қилиш, аёлларни меҳнатга жалб қилиш, тиббиётни даволашдан профилактикага ўтказиш таклиф қилинди.