Россия президенти Владимир Путиннинг нодипломатик ва ҳақоратли баёнотлари Туркия томонидан жиддий қабул қилинмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довутўғли айтиб ўтди.“Биз бунга жиддий қарай олмаймиз”, - унинг сўзларини келтиради Hürriyet Daily News нашри.

Довутўғлининг сўзларига қараганда, Путиннинг сўзлари замонавий дунё руҳига ва Россия-Туркия алоқаларига мос келмайди.
Шунингдек, Туркия ҳукумати бошлиғи Путиннинг сўзларини “Правда” газетасининг ёлғонларига тенглаштирди.