18 декабрь куни Олмаота халқаро аэропортига дунёдаги энг катта самолёт бўлмиш Ан-225 “Мрия” келиб қўнди. Буни кузатган блогерлар ўз таассуротлари билан Yvision платформаси орқали ўртоқлашишди.

Авиалайнернинг узунлиги 84 м ни ташкил қилади. 285 тоннали самолётнинг тезлиги 850 км/соатга етади. Ан-225 “Мрия” транспорт реактив самолёти Киев механика заводида 1984-1988 йилларда қурилган.

Бугунги кунда у дунёнинг энг катта самолёти ҳисобланади. Бундай самолётни фақат Олмаота аэропорти қабул қилиши мумкин, негаки у “Бўрон” лойиҳаси доирасида махсус қурилган. 2011 йилда эса шаҳар авиапорти ҳаво шароитлари туфайли ёпилмайдиган манзил сифатида IIIB ICAO категориясига эга бўлди.