Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 29 декабрь куни Саудия Арабистонига ташриф буюриб, у ерда қирол Салмон Абдулазиз билан учрашади. Бу ҳақда Al-Hayat умумараб газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, “ташриф минтақа учун нозик бўлган паллада, Сурия, Ироқ, Ямандаги вазият ёниб турган бир пайтда ўтади. Туркия ва Саудия Арабистони раҳбарлари бу мавзуларни, шунингдек, ўзаро алоқаларнинг турли йўналишларини муҳокама қилади”.