Эрон 40 йил муқаддам харид қилинган 14 картинани АҚШдан олишга муваффақ бўлди

Жаҳон 19 Декабрь 2015 1949

Эронга АҚШда санкциялар туфайли 40 йил олдин ушлаб қолинган 14 тасвирий санъат намуналарини келтиришга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда Press TV телеканали хабар берди.
“Эрон АҚШда харид қилинган ўндан ортиқ бадиий асарларни олишга эришди. Улар 1979 йилги Исломий инқилобдан сўнг икки томонлама дипломатик алоқаларнинг узилиши туфайли АҚШдан олиб чиқилмаган эди”, - дейилади телеканал хабарномасида.

Эрон президенти маъмурияти қошидаги халқаро ҳуқуқ марказининг аниқлаштирилишича, гап Майкл Грейвс ва Роберт Стернлар томонидан яратилган санъат асарлари ҳақида кетмоқда. Улар 1978 йили Теҳрон замонавий санъат музейи томонидан сотиб олинган эди. Лекин уларни Эронга бериш ҳақида суд қарори икки йил муқаддам қабул қилинди. Иш Эрон ва АҚШ ўртасидаги 1981 йилги Жазоир келишувига мувофиқ ташкил этилган махсус трибуналда кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар