Goldman Sachs инвестицион банки 2016 йилда жаҳонда нефть нархлари бозорда нефть кўпайиб кетиши оқибатида 20 долларгача тушиб кетишини прогноз қилмоқда, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Goldman Sachs бунга олиб келадиган асосий омиллардан бири сифатида Эроннинг жаҳон нефть бозорига чиқишини айтмоқда, бунинг оқибатида ОПЕКнинг бир кунлик умумий нефть олиш ҳажми 32 млн баррелдан ошиб кетади.

Банкнинг таъкидлашича, нефть нархи 20 долларга тушиб кетгандан кейин бозордан сланецли нефть олувчилар тезда ғойиб бўлади, оқибатда нефть қазиб олиш ҳажми АҚШдаги бурғиловчи қурилмалар сони каби кескин камайишни бошлайди, компаниялар эса ўзларига геологик разкедка олиб бориш ва янги конларга сармоя киритишни эп кўролмайдилар ва бу охир-оқибат ишлаб чиқаришнинг камайиши ва нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин.

“Нефть нархининг пасайиши ОПЕК йиғилишидан кейин картелда якдиллик йўқлиги сабабли тезлашиб кетади. ОПЕКнинг аввалги учрашуви унинг нефть бозорини мувозанатлашга ҳаракати унинг манфаатларига тўғри келмаслиги ҳақидаги фикримизни исботлади”, дейилмоқда ҳисоботда.

Goldman Sachs аввалроқ ҳам нефть нархи қулашини олдиндан айтганди, бироқ унинг у прогнози ҳозирдагидек бунчалик аниқ бўлмаганди.