Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Убайдий АҚШ бошчилигидаги коалициянинг янглиш зарбаси оқибатида Ироқнинг 9 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Коалиция ҳаво кучлари қуруқлик қўшинларини Фаллужа шаҳри яқинида қўллаб-қувватлаб келаётган эди, чунки Ироқ вертолётлари об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли уча олмас эди”, - деди у матбуот анжумани чоғида.

Ҳалок бўлганлардан бири зобит эканлиги қўшимча қилинди.
Илгарироқ АҚШ расмийлари йўл қўйилган хатони “эҳтимол” даражасида эътироф этишган эди.