АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурияда ўтиш ҳукумати ҳақидаги масала бир-икки ой ичида ҳал қилиниши кераклигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Керри Сурия бўйича резолюциянинг қабул қилиниши Женева коммюникесининг тўлиқ бажарилишини назарда тутади, деб айтди.

“Унда ўтиш ҳукумати ҳақида айтиб ўтилган, у резолюцияда биз зудлик билан бошлашимиз керак бўлган жараён сифатида эслатилган. Мақсад – бунга олти ой ичида эришишдир”, деб айтди Керри ва бу бир ёки икки ой ичида Сурияда ҳокимиятни топшириш жараёни ва якдил ҳукумат – “тўлиқ ижрочи ҳокимиятга эга бўладиган ўтиш органини” ташкил этиш бўйича ечимни қабул қилишни бошлаш кераклигини англатишини қўшимча қилди.