Суриядаги ҳаммани ҳам мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларга таклиф қилиш керак эмас, бу террорчилик ғояларини тарғиб қиладиганларга тааллуқли, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Суриядаги ҳаммани ҳам музокараларга чақириш умуман керак эмас”, деб айтди Лавров БМТдаги матбуот-анжуманида.

Лавровнинг айтишича, “агар ўт очишни тўхтатиш тартиби эълон қилса, террорчилик ғояларини тарғиб қилувчи ва амалиётини қўлловчилар ундан истисно қилиниши керак”.

Лавров шу билан бирга музокараларга ватанпарварлик мухолифати, жумладан қуролланган мухолифатни, “экстремистик фаолият ва ИШИД, Ан-Нусра ва уларга ўхшашларнинг ғояларини илгари суришга дахли йўқларни” чақириш кераклигини айтди.