Иштирок этилган биринчи йилнинг ўзидаёқ компания обрўли Compasso d’Oro мукофотини қўлга киритди.
LG Electronics музлатгичларидаги оригинал дизайн - иккиталик "Эшикда эшик" (Dual Door-in-Door) функцияси учун халқаро, обрўли Compasso d’Oro мукофотини қўлга киритди.
Компания “Дизайн ва егулик тайёрлаш учун асбоблар” етакчи категориясидаги бош совринга эга бўлди. Европадаги қадимий ва энг ҳурматга сазовор мукофотлардан саналган Compasso d’Oro (“Олтин компасс”)га 1954 йилда “Италияда тайёрланган” маҳсулотларни эътироф этиш мақсадида асос солинган.

Мукофотнинг ташкилотчиси Саноат дизайнерлари уюшмасидир (Associazione per il Disegno Industriale (ADI), “Озиқ-овқат соҳасидаги дизайн” эса бу йилнинг мавзуси этиб танланди. 2015 йилда танлов Италиядан ташқаридаги иштирокчилар учун илк маротаба очилди, бу эса LG компаниясини Compasso d’Oro халқаро мукофотини қўлга киритган биринчи хорижий компаниялари қаторига киритди. Танлов иштирокчилари учта асосий мезон бўйича баҳоландилар: Инновациялар, Коммуникатив сифатлар ва Рационаллик. Мукофотни расмий топшириш маросими 2 декабрь куни Милан шаҳрида бўлиб ўтди.

LG’ нинг “Эшикда эшик” (Door-in-Door) концепцияси фойдаланувчиларга энг кўп фойдаланиладиган маҳсулотларни тезлик билан олиш, бир вақтнинг ўзида совуқ ҳаво йўқотилишини камайтириб, музлатгичлар дизайнида инқилоб ясади. LG компанияси қулайликни ошириш мақсадида “Эшикда эшик” (Dual Door-in-Door) концепциясида яна бир қадамни амалга оширди. “Эшикда эшик” технологияси совуқ ҳаво йўқотилишини 47 фоизга камайтиради, “Эшикда эшик” (Door-in-Door)нинг иккинчи мустақил қисми қўшилгани сабабли совуқ ҳавони йўқотиш кўрсаткичи янада камайди.

Бироқ дизайн соҳасидаги инновациялар ташқи кўриниш билангина чекланиб қолмайди. Иккиталик "Эшикда эшик" (Dual Door-in-Door) музлатгичларининг турли бўлинмалари ундан фойдаланишни осонлаштиради. Тугмани бир марта босиш билан “Оила” бўлинмасига кириш мумкин, бу ер емаклар ва ичимликлар каби тез-тез фойдаланиладиган маҳсулотларни сақлаш учун мос келади. Чап томондаги “Тайёрлаш учун маҳсулотлар бўлинмаси” эшикнинг паст қисмида яширинган очиш дастаги Easy-Open ёрдамида очилади, бу ерда овқат тайёрлаш учун асосий маҳсулотлар, масалан тўғралган сабзавотлар, зираворлар ва соуслар сақланиши мумкин.

Профессионаллар томонидан яратилган LG’нинг иккиталик "Эшикда эшик" (Dual Door-in-Door) музлатгичи дизайни пиширилган шишадан ишланган эгилган шишали қобиқ билан тўлдирилган. Қора суратда ишлов берилганлиги эса ўзгача дизайнни яратади, бу бир вақтнинг ўзида эстетик руҳ баҳш этиб, доғлар ва бармоқ излари пайдо бўлишига чидамли, унга доимо чиройли кўринишда бўлиш имкониятини беради.

“Биз жуда мамнунмиз ва обрўга эга мазкур мукофот ҳамда эътирофни қўлга киритган халқаро компанияларнинг биринчиларидан бўлиш биз учун катта шараф”, - дейди LG Electronics компаниясининг корпоратив дизайн маркази раҳбари Но Чанг-хо (Noh Chang-ho). - Compasso d’Oro 2015 халқаро мукофотининг январь ойида тақдим этилиши LG компаниясининг маиший техника саноатида етакчи эканлигидан далолат беради.