“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг футболчилик фаолиятида Диего Марадонанинг Аргентинага қайтиши қандай аҳамият касб этгани ҳақида гапириб ўтди.

“Мен бирор бир футболчининг мухлиси бўлганман, дея олмайман. Бироқ футбол ҳақида жиддий ўйлай бошлаган вақтимда Диего Марадона Аргентинага қайтиб келди.

Менда футболчи бўлиш иштиёғини уйғотган одам бор бўлса, бу шубҳасиз Марадона”, – деди Аргентина терма жамоаси сардори.