Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини 21 декабрь куни Қозоғистон пойтахти Остонага ташриф буюради. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Могерини хоним “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш мақсадида Қозоғистонга келмоқда.

Учрашув 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон ТИВ делегациясига вазир Ерлан Идрисов, ЕИ делагациясига эса Федерика Могерини бошчилик қилади.
Учрашувга Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари қўшилиши кутилмоқда.