LRO (Lunar Reconnaissance Orbiter) орбитал аппарати Ер сайёрасининг Ой фонидаги юқори сифатли суратини олишга муваффақ бўлди.

Тасвирда Атлантика океани ва Африка кўринган. Экспертларнинг таъкидлашича, бу сурат 43 йил муқаддам Apollo 17 миссияси чоғида астронавт Харрисон Шмитт томонидан олинган тасвирни эслатади.

“Тасвир жуда ажойиб чиқди”, — тасдиқлади LRO миссияси илмий раҳбари ўринбосари Ноах Петро (Годдард космик парвозлари маркази, Гринбелт, Мэриленд штати. У олинган тасвирни Apollo 17нинг машҳур иллюстрацияси билан қиёслади.