ОАВ: “Мордовия-Арена” стадиони қурилишида Ўзбекистоннинг 650 фуқароси яшамоқда

Жамият 19 Декабрь 2015 7451

“Мордовия-Арена” стадиони қурилишида Ўзбекистоннинг 650 фуқароси яшамоқда. Бу ҳақда “ПроГород” портали хабар бермоқда.

17 декабрь куни маҳаллий учун ташкил этилган матбуот анжумани чоғида “Казань” ишлаб чиқариш ва қурилиш бирлашмаси бош директори ўринбосари Леонид Шуплецов стадион қурилишида 1 150 киши 3 навбатда ишлаётганини таъкидлаб ўтди. Қурувчиларнинг бари стадион ҳудудида яшамоқда.

“Бу ҳокимиятнинг қарори, негаки асосан Ўзбекистон вакиллари меҳнат қилмоқда – 650 киши, - деди Казаков. – Яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Объект ҳудудида биринчи эҳтиёж моллари сотадиган дўкон ва касса автоматлари бор”.
Қурилиш ишлари графикдан 10 ой илгарилаётгани, 2017 йил декабрида ишлар тугалланиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар