БМТ Хавфсизлик Кенгашининг вето ҳуқуқига эга бўлган бешта аъзоси Сурия бўйича резолюциянинг якуний матнини маъқуллади, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Дипломатик манбаларга таянилган ҳолда келтирилишича, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр қолган 10 давлат вакиллари билан қўнғироқлашиб, уларнинг ҳам розилигини олган.

Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакатда сиёсий ўтиш даврига ярим йил ажратилади. Бундан ташқари, бир ярим йил ичида мамлакатда сайловлар ўтказиш қарори ҳам ҳужжатда акс этди.