АҚШ президенти Барак Обама Сурия президенти Башар Асад “қон тўкилиши” тўхташи учун ўз лавозимини тарк этиши керак, деб айтди.

Обама бу ҳақда NBC телеканали орқали эфирга узатилган матбуот-анжуманида айтди.

“Менинг фикримча, Асад кетиши керак”, деб айтди Обама ва Сурия президенти Суриянинг кўпчилик фуқаролари кўз ўнгида ўз мавқеини йўқотганини қўшимча қилди.