АҚШ президенти Барак Обама Беар Гриллс шоусини суратга олиш жараёнида, агарда бу ҳаётий зарурат бўлмаса, ҳеч қачон ўз сийдигини ичмаслигини айтди.

The Daily Beast нашрининг ёзишича, бу ҳақда Оқ Уй раҳбари Running Wild реалити-шоусининг қисмларидан бирида бу эътирофни билдирган. Кўрсатув 17 декабрь куни NBC телеканалида чиққан.

“Менда бундай одат йўқ. Мен фақатгина шоу учун бундай қилмаган бўлардим”, - таъкидлади АҚШ раҳбари.
Шунга қарамай, илгари айтилганидек, кўрсатув давомида у Гриллс томонидан таклиф қилинган, илгарироқ айиқ томонидан парчаланган лососни ейишга рози бўлган эди.

Сентябрь ойида Аляскага саёҳат қилган Обама турли тадбирда иштирок этиб, глобал исиш муаммоларини кўтариб чиқди. Бу муаммога жамоатчилик диққатини жалб қилиш учун Обама британиялик машҳур саёҳатчи ва шоумен Гриллс билан қўнғироқлашиб, унинг телешоусида иштирок этишга келишиб олди.

Съёмкадан сўнг берган интервьюсида Гриллс президент билан 50 киши юрганини, улар орасида вертолётлардаги снайперлар ва ҳарбийлардан ташқари матбуот хизмати ходимлари ва шахсий дегустатор бўлганини айтди.