АҚШ президенти Барак Обама ўз оиласи билан рождество таътилини ўтказишни режалаштирган Гавайига келди, деб хабар бермоқда Associated Press.

На давлат раҳбари ва на унинг оила аъзолари таътил вақтида оммавий тадбир ўтказишни режалаштиришмаган.
Маълум қилишларича, бундан олдин Барак ва Мишель Обама Калифорниядаги отишмада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари билан учрашишган. Учрашув уч соат давом этган.