Оқ уй залига у ерда ўтказган АҚШ президенти Барак Обаманинг матбуот-анжумани тугагандан кейин “Юлдузлар жанги” фильмидаги аскарлар қаҳрамонлари кириб келди. Бу ҳақда ўзининг твиттерида Los Angeles Times нашри мухбири маълум қилди.

Обаманинг матбуот-анжумани NBC телеканали орқали эфирга узатилди. Аввалроқ Disney киностудияси акциялари “Юлдузлар жанги”нинг еттинчи қисми АҚШ ва Канадада премьера куни чипталар сотилиши бўйича рекорд ўрнатганига қарамасдан арзонлашаётгани маълум қилинганди.

Янги “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” фильми премьера куни рекорд даражадаги 57 млн доллар касса йиғди.