Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест “Юлдузлар жанги” фильмидаги империя штурмчи аскарлари қаҳрамонлари билан суратга тушди.

Бу ҳақда CNN журналисти Жим Акоста ўз твиттерида маълум қилди.

Эрнестнинг ўзи эса “баъзида дўстларингни олиб келиш фойдали бўлади”, деб ўз твиттерида ҳазиломуз изоҳ қолдирди.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обаманинг Оқ уйда берган матбуот-анжуманидан кейин анжуманлар залига “Юлдузлар жанги” фильмидаги империя аскарлари кириб келгани маълум қилинганди.