Россия президенти Владимир Путин Москва Сурия ихтилофини бартараф қилиш масаласида ҳам Сурия президенти Башар Асад, ҳам АҚШ раҳбари Барак Обама билан осон ишлаётганини таъкидлаб ўтди. У Россия “думини ликиллатмаётганини” ва позициясини ўзгартирмаётганини таъкидлаб ўтди.

“Сурия инқирозига тўхталсак. Биз ҳам президент Асад билан, ҳам АҚШ билан ишлашда қийналмаяпмиз. Нега осон? Биз думимизни ликиллатмаймиз ва позициямизни ўзгартирмаймиз”, - деди у “Россия 1” телеканали орқали кўрсатилган “Жаҳон тартиби” ҳужжатли фильмида.

Путин Россиянинг Сурия бўйича позицияси аниқлиги ва ўзгармаслигини эътироф этди.