Россия президенти Владимир Путин турк халқи билан муносабатларни узмоқчи эмаслигини айтди. Путин бу ҳақда “Россия 1” телеканалининг “Миропорядок” (“Дунё тузилиши”) ҳужжатли фильмида берган интервьюсида айтди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Туркия – бу Европа эмас. Бу биринчидан. Иккинчидан, бизда, мен аввал мурожаатимда айтганимдек, ҳозир ҳам бу ерда яна такрорламоқчиман, турк халқини дўстона халқ деб биламиз ва айнан турк халқи билан муносабатларимизга барҳам берилишини истамаймиз”, деб айтди Путин.

Путин, шунингдек, Туркиянинг амалдаги ҳукумати ҳақида гапира туриб, “ой остида ҳеч нарса абадий эмас”, деб қўшимча қилди.