Қирғизистон молия вазирлиги 228 минг сомга иккита планшет сотиб олиши жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди

Жамият 19 Декабрь 2015 2973

“Жамоатчилик Жўқорғи Кенгаш депутатлари сотиб олаётган гиламлар ва ўриндиқлар билан боғлиқ воқеаларни унутишга улгурмай туриб яна бир “қувончли” хабар етиб келди – молия вазирлиги 228 минг сомга иккита планшет харид қилмоқчи”, - деб ёзади 24.kg агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, битта планшетга қўйилган 114 минг сом (тахминан 1,500 доллар) нарх меъёридан жуда ошиқдир. Буни аниқлаш мақсадида журналистлар Бишкекнинг савдо марказларида бўлишди.

Планшетлар ичида етакчи бўлган Apple корпорацияси iPad Pro’ни 96 900 сомга таклиф қилмоқда, иккинчи ўринда Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси маҳсулоти –Galaxy Tab S2 нархи 37 900 сом.

“Молия вазирлиги қандай планшетлар харид қилмоқчи, тушунарсиз. Афтидан, энг қимматлари, қолган пулга эса (17 100 сом) аксессуар сотиб олиш мумкин, албатта, яна энг қимматини”, - хулоса қилди журналистлар.

Кўпроқ янгиликлар