Россия авиацияси Сурия операцияси доирасида 20та қанотли ракета қўллади

Жаҳон 19 Декабрь 2015 4352

Суриядаги ҳарбий операция бошланганидан буён Россия узоқ авиацияси самолётлари 145 ҳарбий парвозни амалга ошириб, 1.5 минг бомба ташлади ва 20 қанотли ракета учирди. Бу ҳақда ҳаво космик кучлари узоқ авиация қўмондони ўринбосари генерал-майор Анатолий Коновалов маълумот берди.

“Умумий ҳисобда узоқ авиация самолётлари Сурияда 145 ҳарбий парвозни амалга ошириб, 1.5 минг бомба ташлади ва 20 қанотли ракета учирди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Кўпроқ янгиликлар