Халқаро валюта жамғармасидаги ислоҳотлар натижаларига кўра, Россия ХВЖнинг 10 та етакчи аъзоси орасига киритилади. Бу ҳақда ХВЖ раҳбари Кристин Лагард маълум қилди.

“Бу ислоҳотларнинг тасдиқланиши ХВЖнинг глобал молиявий барқарорликни қўллаб-қувватловчи институт сифатидаги ролининг мустаҳкамланишига кўмак берувчи узоқ кутилган ва муҳим қадам бўлди. Ислоҳотлар ХВЖнинг асосий захираларини анча оширади, бу эса бизга инқирозларга самаралироқ жавоб беришга ҳамда ХВЖ бошқарувини яхшилашга имкон беради”, деб айтилмоқда Лагарднинг хабарида.

Эндиликда тўртта ривожланаётган давлат, яъни Бразилия, Хитой, Ҳиндистон ва Россия ХВЖнинг 10 та етакчи аъзоси қаторига кирди. Унга, шунингдек, АҚШ, Япония, Франция, Германия, Италия ва Буюк Британия ҳам киради.